avatar
Куч
1838.09
Рейтинг
+685.54

Abduvoxidov Fayzulla Abdimo'min o'g'li

Мақолалар

Bir g‘azal ta’rifi…

JizDPI
Илм-фан

She’riyat olamida Hazrat Alisher Navoiy haqida so‘z ketganda “so‘z mulkining sultoni” yoxud  “she’riyat mulkining sheri” deb e’tirof etiladi.Hayvonlar orasida yo‘lbars quvvati va maqomi jihatidan sherdan keyingi o‘rinda turadi.Buyuk ijodkor o‘ziga qo‘yilgan ismni ham insoniy va ijodiy dahosi bilan sharaflab o‘tdi. O‘zining salmoqli ijodi, tantilik, halollik, adolatpeshalik, jur’atlilik xislatlari bilan bu e’tirofning haqiqat ekanligiga adabiyot shaydolarini ishontira oldi.



Mирзо Бобур сабоқлари

JizDPI
Илм-фан

Адабиёт инсон маънавияти асосларини ташкил этувчи руҳий қадриятларни шакллантиришга хизмат қиладиган санъат тури бўлиб, инсоннинг кўнгли билан, туйғулари билан яшайди. Чунки чинакам инсонийликнинг асосий белгиси бошқа одамларнинг ҳолатини тушуниш, уларга туйғудош бўла билишдан иборатдир. Бадиий адабиёт ўқувчиларнинг ҳиссиётларини шакллантириб, туйғуларини нозиклаштириб, кечинмаларини теранлаштиради. Бинобарин, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодиётига ҳар қанча ҳавас қилсак, ундан сабоқ олсак арзийди. Биз келажагимизни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт сифатида кўрмоқ истасак ва шунга интилиб яшасак, энг аввало, келажагимиз бўлмиш ёшларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишимиз ҳамда улар онгида эзгу мақсад ва интилишларни шакллантиришимиз, яратувчилик сари ундашимиз ва йўналтиришимиз лозим бўлади. 



Бобур ғазаллари сеҳри

JizDPI
Илм-фан

Бой маданий меросимизни чуқур ўрганиш, миллий қадриятларимизни янада ривожлантириш маънавий-маърифий ишларимизда бениҳоят катта аҳамиятга эга. Ўтмишсиз келажак бўлмаганидек, бугунги ёшларимизни ҳам ҳар томонлама билимли, доно қилиб тарбиялашда ўтмиш аждодларимиз, хусусан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бизга қолдирган бой мероси муҳим аҳамият касб этади. Биз бунга унинг ғазаллари оламига шўнғиганимизда қалбан ҳис этамиз. Чунки унинг яратган ғазаллари ҳаёти билан бадиий уйғунлашиб, ўзгача жилва касб этади.



Бобурнинг “Бобурнома” асари тилида форсча феъл шаклларининг қўлланилиши

JizDPI
Илм-фан

XV аср охири XVI аср бошларида яшаб ижод этган ўзбек мумтоз адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти давомида анчагина қимматли асарлар яратиб, ўзбек адабиётининг бой адабий меросига ўзининг катта ҳиссасини қўшган буюк мутафаккирлардан бири ҳисобланади.



“Бобурнома”да Навоий сиймоси тасвири

JizDPI
Илм-фан

Баркамол авлодни тарбиялашда муҳим ҳаётий омил таълим-тарбия тизими адабиёт экан, биз ҳам Алишер Навоий ҳақидаги “Бобурнома”да ёзиб қолдирган маълумотларни ўрганиш жараёнида  ҳам таълим, ҳам тарбия оламиз. Бизга маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” асарида Навоий тўғрисида мукаммал маълумот беради. Навоий тўғрисидаги яхлит маълумот асосан, “Бобурнома”да